Халқаро баскетбол федерацияси (FIBA) ушбу спорт туридаги аёлларга ҳижобда ўйнаш тақиқини бекор қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Аёл спортчиларга юзни беркитмайдиган ва ўйин вақтида ҳеч қандай жароҳат етказмайдиган бош кийимини кийишга рухсат берилди.
FIBA конгрессида маъқулланган янги қоидалар шу йилнинг 1 октябрь куни кучга киради.
Қоидада белгиланишича, ҳижоб қора, оқ ёки спорт формаси рангида бўлиши мумкин. Бир жамоа вакилларининг барча бош кийими бир хил рангда бўлиши керак.
Қайд этиш жоиз, ҳижобда басткетбол ўйнаш 2014 йили хавфсизлик нуқтаи назаридан тақиқланган эди. Баскетбол бўйича Қатар терма жамоаси тақиқ туфайли Осиё ўйинларида иштирок этишдан бош тортгач, қоидани қайта кўриб чиқишга қарор қилинди.
Изоҳ (0)