Дунёнинг энг нуфузли фототанловларидан бири — Sony World Photography Awards ҳайъати очиқ номинация бўйича 2017 йилги ғолибларни эълон қилди. Экспертлар ўнта йўналиш бўйича энг яхши бир кишилик фотосуратларни танлаб олди, шунингдек, миллий танловлар ғолибларини аниқлади. «АиФ» иштирокчиларнинг энг яхши асарларини тақдим этди.
«Портрет» йўналишида 1-ўрин. Россиялик фотосуратчи Александр Виноградовнинг «Леон» кинофильмидан илҳомланган «Матильда» асари.
«Ёввойи табиат» йўналишида 1-ўрин. Намибиянинг Уолфиш-Бей саёзлигидаги фламинголар.
«Саёҳат» йўналишида 1-ўрин. Калифорниядаги Roy’s Café, бензоколонка ва мотель.
«Маданият» йўналишида 1-ўрин. 1300 дан ортиқ киши тайцзицюанни машқ қилмоқда.
«Меъморчилик» йўналишида 1-ўрин. «Кўз» деб номланувчи сурат Берлинда Шпрее дарёси яқинида олинган.
«Табиат» йўналишида 1-ўрин. Сурат «Чегара» деб аталади.
«Оддий ҳаёт» йўналишида 1-ўрин. Россиялик фотосуратчи Сергей Дибцевнинг «Денгизда тонг» деб номланган сурати.
Бангладешлик миллий танлов ғолиби. Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳридаги Ховрах кўприги остида қиш тонги.
Саудия Арабистонидан миллий танлов ғолиби. «Балиқчи» сурати.
Миллий танловнинг сербиялик ғолиби. Фотосурат Хорватиянинг Пула шаҳрида Massive Attack гуруҳи концертида олинган.
Изоҳ (0)