Ироқ ҳарбийлари апрелгача Мосул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ироқ Аксилтеррорчилик хизмати раҳбари, генерал-лейтенант Толиб Шаҳатий маълум қилди. Аввалроқ ҳукумат қўшинлари шаҳар маъмурияти, музей ва суд биноларини назорат остига олган эди. Шу тариқа, жангарилар Мосул ҳудудининг фақат 15 фоизи устидан назоратни сақлаб қолди. Ироқнинг катталиги бўйича иккинчи шаҳрида жанглар қандай бораётганини «Коммерсантъ» ўз фотогалереяси орқали кўрсатиб берди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)