Автомобиль бошқараётган ҳайдовчининг ўз манзилига эсон-омон етиб олишига йўлнинг ҳолати ҳам бевосита боғлиқ. Дунёнинг турли нуқталарида машинани бошқариш учун ҳайдовчидан катта маҳорат талаб қиладиган йўллар мавжуд. AdMe нашри дунёдаги энг хавфли йўлларнинг фотожамланмасини тақдим этди.
Зожи-Ла, Ҳиндистон
Тўққиз километрга чўзилган йўл Ладакх ва Кашмир аҳоли яшаш пунктларини боғлаб туради. Қоялар ёнбағрида жойлашган йўл жуда тор бўлиб, машиналар ва уй ҳайвонларининг тез-тез қарама-қарши келиши кузатилади.Трансфэгэраш шоссеси, Руминия
Карпат тоғларининг Фэгэраш массиви орқали ўтувчи шоссе энг баланд нуқтасида 2034 метрга етади. Шоссе Руминиядаги энг баланд йўл бўлиб, ўзининг гўзал манзаралари билан қадрланади ва жуда хавфли ҳисобланади.Далтон Хайвей, Аляска
Трасса «дунёдан ажралиб қолган». Умумий узунлиги 666 километр бўлиб, бутун йўл давомида атиги учта кичкина қишлоқ учрайди. Бундан ташқари, трасса дунёдаги энг қорли йўл мақомига эга.Кхардунг-Ла, Ҳиндистон
Расмий маълумотларга кўра, йўл 5802 метр баландликда жойлашган. Йўл Гиннеснинг рекордлари китоби ва National Geographic журнали томонидан дунёдаги энг баланд автомобиль довони сифатида тан олинган.Юнгас йўли, Боливия
Бу магистрал дунёдаги энг хавфли йўллардан бири бўлиб, йилига 200 – 300 кишининг умрига зомин бўлади. Йўлнинг бир томонида тик қоялар иккинчи томонида эса чуқурлиги 600 метр бўлган жар жойлашган. Бу йўлда машина бошқариш ҳақида ўйлашнинг ўзи қўрқинчли.Атлантика йўли, Норвегия
Норвегияда жойлашган Атлантика йўли қирғоқ бўйида жойлашган кичик аҳоли пунктларини боғлаб туради. Трасса сайёҳлар учун мўлжалланган бўлиб, атрофдаги манзаралар ҳайратланарли.Гуолян туннели, Хитой
Гуолян тоғ массиви орқали ўтган йўл маҳаллий аҳоли томонидан қурилган. Қоялар бағрида жойлашган йўл 1972 йилгача маҳаллий қишлоқлар ва ташқи дунёни боғлаб турувчи ягона йўл бўлган. Кейинроқ ҳукумат 1200 метрли туннел қурган ва уни автотранспорт воситалари ҳаракати учун очган.Пассаж дю Гуа, Франция
Ишониш қийин, аммо йўлда куннинг бир неча соати давомидагина ҳаракатланиш мумкин. Бошқа вақтда эса йўл сув остида қолади. 4,5 километрли трасса бўйлаб ҳаракатланишдан аввал сув кўтарилиш ва тушиши жадвалини диққат билан ўрганиш керак.Тяньмэнь тоғларидаги йўл, Хитой
Йўлнинг узунлиги 10 километрни ташкил қилади. Йўлда 99 та хавфли бурилиш бўлиб, унинг бошланиш ва тугаш қисмлари орасидаги баландлик 1000 метрни ташкил қилади.Хана, Гавайи
Йўлнинг узунлиги 112 километр бўлиб, Гавайининг Мауи оролидаги Кахулуи шаҳрини Хана шаҳрига боғлаб туради. Тор шоссе 59 та кўприк орқали ўтиб, улардан 46 тасида йўлнинг қатнов қисми битта қаторга эга. Кўчкилар туфайли йўл тез-тез ёпилади.Магадан - Якутск трассаси, Россия
Йўлнинг дастлабки 90 километри 1932 йилда фойдаланишга топширилган. Йўлнинг тўлиқ қурилиши 1953 йилда тугатилган. 20 йил давомида йўл маҳбуслар томонидан қурилган.Kol de la Bonet, Франция
Бу хавфли довон француз Альпларининг Италия чегарасига яқин жойида, 2000 метр баландликда жойлашган. Йўл хавфли ва кутилмаган бурилишларга тўла.Сен-Готард, Швейцария
Альп тоғларида жойлашган энг баланд довонлардан бири. Йўлнинг узунлиги 64 километр бўлиб, гўзал табиат манзаралари билан ўзига тортади.«Кавказ» йўли, Россия
Сочидан Кавказ тоғларидаги Рица кўлига олиб борувчи тор йўл бир вақтнинг ўзида ҳам ҳайратлантиради, ҳам қўрқитади.Эшима Охаси, Япония
Бу кўприк хавфлилиги жиҳатдан юқори даражали йўллардан қолишмайди. Кўприк Сакаиминато ва Мацуэ шаҳарларини боғлаб туради. Узунлиги 1,7 километрни, кенглиги 11,3 метрни ташкил қилади. Узоқдан қаралганда, кўприк бўйлаб юриш телбаликдек кўринади. Бундай баландлик кўприк остидан кемалар ўта олиши учунгина керак.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)