Британиялик астрономлар аниқлаган HAT-P-7 b экзосайёраси атмосферасида булутлар корунддан ҳосил бўлиши маълум қилинди. Корунд минералининг бошқа кўринишлари қизил ва кўкиш ёқутлар ҳисобланади. Nature Astronomy журналида чоп этилган тадқиқотнинг қисқача мазмунини EurekAlert хабар қилди.
«HAT-P-7 b сув кўтарилиши фазасидаги сайёрадир — у ўз юлдузига ҳар доим бир тарафи билан қараб туради. Бизнингча, булутлар сайёранинг совуқ тунги томонида ҳосил бўлиб, қайноқ кундузги томонида буғланади», — таъкидлади етакчи муаллиф Дэвид Армстронг.
HAT-P-7 b самовий жисми Қуёш тизимидан четдаги кучли шамоллар кузатилган биринчи газ гиганти бўлиб чиқди. Кашфиёт Kepler космик телескопи ёрдамида амалга оширилди.
Изоҳ (0)