Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда, Қирғизистон раҳбари матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар қилди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

5 декабрь, душанба куни йўлланган табрик телеграммасида Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевнинг сайловда ишончли ғалабага эришгани Ўзбекистон халқининг кенг қўллаб-қувватлаши ва ишончидан далолат беришини қайд этиб ўтди.

«Аниқ ишонаманки, Ўзбекистон Республикаси Сизнинг раҳбарлигингизда барқарор тарзда босқичма-босқич ривожланишда давом этади», — таъкидланади табрикда.

Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёев сайланиши билан ўзбек-қирғиз муносабатлари янги ўзанга эга бўлиб, мамлакатлар ўртасидаги конструктив мулоқот Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномага асосланган ўзаро ҳамкорлик руҳида давом этишига ишонч билдирди.

Алмазбек Атамбаев янги сайланган Президент Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қирғизистон
“Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди