Алясканинг совуқ иқлими туфайли никоҳ мавсумида урғочилар учун курашаётган икки лось ҳалок бўлди. Улар сув ичида бутунлай музлаб қолди, деб хабар беради «National Geographic Россия».
Аляскадаги Уналаклит шаҳарчасида истиқомат қилувчи Жефф Эриксон дарё ичига музлаб қолган икки лоснинг танасини топиб олди. Улар шохлашаётган кўйи музлаб қолган эди.
Экспертларнинг айтишича, одатда кузга тўғри келадиган никоҳ мавсумининг бошида икки эркак лось урғочи учун дарё устида шохлашаётган эди. Аммо уларнинг оғирлиги остида муз синиб, рақибининг зарбидан ҳалок бўлган жонивор сувга тушиб кетиб, унинг шохига шохлари илашиб қолган иккинчи лосни ҳам тортиб кетган. Шундан сўнг совуқ уриб, улар музлаб қолган.
Эриксон дўстлари билан воқеа жойига келиб, бензинли арра ёрдамида жониворларнинг таналарини муздан чиқариб олди.
Изоҳ (0)