Бельгиялик дастурчи ва ZeroMQ эркин лойиҳасининг асосчиси Питер Хинженс Twitter’даги саҳифасида ихтиёрий эвтаназияни танлаганлигини маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Апрель ойида Питерга ўпка саратони ташхиси қўйилган эди.
Питер Хинженс дастурлар ўртасида хабарлар алмашишни таъминлаш дастури — ZeroMQ лойиҳасига асос солган. Бундан аввал у Эркин ахборот инфратузилмаси жамғармаси президенти лавозимини эгаллаган. Дастурлаш бўйича бир қатор китоблар муаллифидир.
Унда аниқланган хавфли ўсма тезда бутун организм бўйлаб тарқалди. Саратоннинг ушбу турига кимё терапияси деярли таъсир қилмаслиги вазиятни янада ёмонлаштирди.
Ташхисдан сўнг Питер барчага хасталиги ҳақида сўзлаб берди ва ижтимоий тармоқда «Ҳаётни тарк этиш баённомаси» қайдини чоп этди. Унда тузатиб бўлмас хасталикка чалинган киши ён-атрофдагилар билан қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақидаги тавсиялар билан бўлишди.
4 октябрь куни Питер Хинженс соат бирга режалаштирилган эвтаназия жараёнини ўтказишни илтимос қилди. Унинг Twitter аккаунтидаги охирги хабари Бельгия вақти билан 13:35 да чоп этилди.
Изоҳ (0)