Лангардан сакраш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони — россиялик Елена Исинбаева Халқаро Арбитраж Судининг Россия Олимпия Қўмитасини халқаро мусобақалардан четлатиш қарори юзасидан изоҳ берди, деб ёзмоқда «Sports.ru».
«Спортчидан талаб қилинадигани — меъёрдаги каби сакраш, тест топшириш ва муносиб иштирок этиш. Енгил атлетикани гўрга тиққанларга раҳмат! Бу сиёсий буюртма. Ҳамма нарса Россия енгил атлетика федерациясига қарши қаратилган ва уларнинг ҳеч бирида алоҳида спортчиларга нисбатан айблов кўринмайди. Бу хўжакўрсиндан бошқа нарса эмас», — дейди Елена Исинбаева.
«Халқаро Олимпия Қўмитаси ўз қарорини эълон қилишга ҳақли. Улар ўзларини масалага рад жавобини бергандек тутишмоқда. Бироқ алоҳида спортчилар масаласи борасида бошқачароқ қарорга келиш мумкин. Яна бир бор қайтараман, ҳал қилувчи қарорни Халқаро Олимпия Қўмитаси раҳбари Томас Бах қабул қилади», — деб фикрини якунлади россиялик спортчи.
Аввалроқ 14 та мамлакат Россия олимпия терма жамоасининг Рио—2016 да иштирок этмаслигини сўраб ХОҚга мурожаат қилган бўлиб, бу иш юзасидан Халқаро Арбитраж Судига даъво аризаси берган Россия томони масалага ижобий жавоб ололмаганди.
Изоҳ (0)