АҚШда бўлиб ўтган кимошди савдосида The Beatles гуруҳи асосчиларидан бири Жон Леннонга қарашли Rickenbacker гитараси 910 минг долларга сотилди. Бу ҳақда «ТАСС» Julien’s Auctions савдо уйи маълумотига таяниб хабар беради.
Хабарда таъкидланишича, гитара Леннонга тегишли бўлган, кейинчалик у Ринго Старрга совға қилинган.
Ринго Старрнинг Ludwig Oyster барабани кимошди савдосида 2,2 миллион долларга сотилганлиги маълум қилинмоқда. Уни «Индианаполис колтс» америкача футбол клуби эгаси Жим Ирсей қўлга киритди.
Афсонавий гуруҳнинг собиқ барабанчиси Ринго Старр 800 дан ортиқ мусиқа асбобини кимошди савдосига қўйди. Кимошди савдоси ташкилотчилари лотларнинг умумий қиймати 10 миллион долларни ташкил этади, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)