2014 йилда Россия дўконларидан қарийб 1 млрд рубллик маҳсулотлар ўғирлаб кетилди
Россияда 2014 йил давомида супермаркет пештахталаридан 930 миллион рубль миқдоридаги маҳсулотлар ўғирлаб кетилган, деб хабар беради «Известия».
Бу эса 2013 йилги кўрсаткичдан 68 фоизга юқоридир. Энг кўп ўғрилик Москва шаҳрида содир этилганлиги аниқланди. Барча ўғриликларнинг 55 фоизи (508 миллион рубль миқдоридаги) пойтахтда амалга оширилган. Иккинчи ўринда Красноярск ўлкаси ва учинчи ўринда Свердловск вилояти туради.
Энг виждонли харидорлар Шимолий Кавказ ва Узоқ Шарқда яшайди. Чеченистон, Доғистон ва Ингушетияда савдо расталаридан маҳсулот ўғирлаб кетиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
