Ватиканга учаётган Сербия президенти Томислав Николич ўтирган Falcon 50 самолёти учувчининг қаҳваси тўкилиб кетгани туфайли Белградга қайтишга мажбур бўлгани аниқланди, деб хабар бермоқда «Европейская правда».
Сербия қурилиш, транспорт ва инфратузилма вазирлигига учувчилар томонидан берилган ҳисоботга кўра, иккинчи учувчи Боян Зорич тасодифан қаҳвасини ускуналар панелига тўкиб юборган.
Уни салфетка билан артаётиб, учувчи авария ҳолатига ўтказувчи дастакка тегиб кетган. Натижада уч двигателдан бири ўчиб, самолёт пастлай бошлаган. Экипаж маълумотларига кўра, самолёт устидан назорат тезда қайта тикланган, бироқ барибир Белградга қайтишга қарор қилинган. Учувчи шу заҳоти ишдан бўшатилган.
Изоҳ (0)