«Football.kulichki.net» интернет портали Россия Премьер-лигаси 18-тури якунларига кўра турнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ушбу терма жамоа таркибидан ўзбекистонлик Одил Аҳмедов ҳам жой олди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси ўтган куни «Спартак» клубига қарши кечган учрашувда «қизил-оқлар» дарвозасини ишғол қилган эди.
18-турнинг рамзий терма жамоаси: Владимир Габулов («Динамо») – Марио Фернандес (ЦСКА), Ведран Чорлука («Локомотив»), Эсьекель Гарай («Зенит»), Доменико Кришито («Зенит») – Александр Рязанцев («Зенит»), Одил Аҳмедов («Краснодар»), Маурисио Перейра («Краснодар») – Ари («Краснодар»), Саломон Рондон («Зенит»), Аҳмад Муса (ЦСКА).
Ярим ҳимоячи: Одил Аҳмедов («Краснодар»).
«Аҳмедов ‘Краснодар’ клуби марказини цемент каби қотириб қўйган. Жамоадаги бошқа юлдузлардан фарқли равишда у ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда бирдек ўйнай олади. Ўзбекистонлик легионернинг энг кучли жиҳати шундаки, у таянч ярим ҳимоя чизиғида Россия Премьер-лигасидаги энг кучли футболчилардан биридир. Энг муҳими, Одил жуда ҳам содда йигит», – дейилади Аҳмедовга берилган таърифда.
Изоҳ (0)