Австралия очиқ чемпионатида яккалик баҳсларидан ташқари жуфтлик беллашувлари ҳам қизғин давом этмоқда, деб хабар беради «Stadion.uz».
Яккаликда ўз юришини биринчи раунддаёқ тўхтатган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин жуфтликда омадлироқ қатнашмоқда.
Қозоғистонлик Андрей Голубев билан тандем ҳосил қилган Истомин мусобақа мезбонларини баҳслардан чиқариб юборди. Ник Киргиос ҳамда Танаси Коккинакисдан иборат жуфтлик Марказий Осиё вакилларига 3:6, 6:2 ва 2:6 ҳисобларида мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)