Beeline ёзги акция ҳақида эълон қилди. 2014 йилнинг 27—29 июнь кунлари абонентлар ўз балансларида минус 50 сент қолгунга қадар мулоқот қилишлари мумкин.
Воқеани шарҳлар экан, компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: «Ёзги дам олиш кунларида абонентлар яқинлари ва дўстларига, айниқса чет элга кўп қўнғироқ қилади. Beeline алоқада янада кўпроқ қолиш имконини берди».
Акция автоматик тарзда ёқилади. Унда «Автокредит» хизмати ёқилган «Статус Gold» ва «Статус Platinum» тарифларидан бошқа барча препаид тўлов тизими тарифлари иштирок этади.
Изоҳ (0)