Ўзбекистоннинг Artel техника ишлаб чиқарувчиси ўзининг artelmarket.uz интернет-дўконини очди. Бу ҳақда ictnews.uz хабар берди.
Artelmarket.uz лойиҳаси раҳбари Юлия Йўлдошеванинг нашрга маълум қилишича, дўкон шу ҳафта бошида очилган. «Фаол реклама кампаниялари ўтказмаётган бўлсак-да, ҳар куни интернет-дўкон фойдаланувчиларининг буюртмаларини расмийлаштирмоқдамиз», — деди у.
Йўлдошеванинг таъкидлашича, улар ҳозирда Click компанияси билан музокаралар олиб бориб, ушбу тизим орқали интернет-дўкон маҳсулотлари учун тўлов шартларини муҳокама қилмоқда.
Тошкент бўйича етказиб бериш бепул, тўлов жараёни маҳсулот етказиб берилган вақтда нақд пул ёки терминал орқали амалга оширилади.
Изоҳ (0)