Ўзбекистонда HTC компаниясининг янги флагмани — HTC One (М8) смартфони сотувга чиқди. Бу ҳақда mobinfo.uz хабар берди.
Янги смартфон ўзидан олдингисидан каттароқ ҳажми, янада мустаҳкам метал корпуси ва иккиталик камераси билан фарқ қилади. Янги смартфон 5 дюймли экран ва яп-янги Snapdragon 801 процессорига эга. Аввалги версиядаги силлиқланган метал корпус сақланиб қолди. Бироқ ундан фарқли равишда, янги HTC One қирралари янада айланароқ кўриниш олди.
HTC One (М8) 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотирага эга. У Google Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди. Телефон 3G ва LTE тармоқларида ишлай олади, бундан ташқари, қувватни тежаш режимига эга бўлиб, 14 кун давомида қўнғироқ ва SMSлар қабул қилиши мумкин.
Тўқ кулранг ва кумушранг тусдаги смартфон Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида 2,4 миллион сўмдан сотилмоқда. Таққослаш учун, HTC One (М8) рақобатдоши — Samsung Galaxy S5 2,1 миллион сўмга таклиф қилинмоқда.
Изоҳ (0)