Хонанда Муниса Ризаева ўз касбдоши Жасур Ғойиповга турмушга чиқади. Бу ҳақда «Сайёд» сайти хабарига таяниб «Кун» маълум қилди.
Хабар беришларича, 19 апрель, шанба куни Муниса Ризаева ва Жасур Ғойиповнинг фотиҳаси бўлган, ушбу тадбирдан биринчи бўлиб фотосуратларни радиобошловчи Жамшид Ҳожиниёзов ўз Instagram’ида эълон қилган.Муниса Ризаеванинг «Сайёд»га маълум қилишича, тўй ҳақидаги гаплар «ҳазил эмас».
29 май куни ‘ЗАГС’, 30 май куни эса тўйим, – деб маълум қилган Муниса Ризаева.Унинг қайд этишича, ҳозиргача буни сир сақлаб келишаётган эди.
Муниса Ризаева расмий сайтидаги маълумотларга кўра, болалиги Лондонда ўтган Муниса Ризаева 2010 йилда Тошкентга келган ва 2011 йилдан яккахон хонандалик фаолиятини бошлаган. 2012 йилда дебют альбомини чиқарган. «Унинг ҳар бир янги қўшиғи – «Айрилма ёр», «Кўзларим яна», «Енгилмас севги», «Эй, само», «Голливуд» – деярли бутун мамлакат биладиган хит даражасига кўтарилди», – дейилади хонанда расмий сайтидаги таржимаи ҳолда.
26 ёшли Жасур Ғойипов таниқли ўзбек хонандаси Даврон Ғойиповнинг жияни ҳисобланади. Жамшид Ҳожиниёзов унинг продюсери ҳисобланади. «Сайёд»нинг талқинига кўра, Жасур Ғойипов «Совет Иттифоқи ва ўзбек роки тирик афсонаси ҳисобланган Даврон Ғойиповнинг ижодий давомчисидир». Ҳозиргача 50 дан зиёд қўшиқ ёзган, «Қайтма», «Ёлғизман», «Айтмадим» қўшиқларига клип ишлаган.
Изоҳ (0)