2 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Фарғонада сиқилган газ тўлдириш шохобчаларида юзлаб автомобиль навбати кузатилмоқда. «Бу ерда беш юздан ортиқ автомобиль навбат кутмоқда. Кун совуқ. Навбат эса камида уч соатда келади».
2. Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси сифатидаги фаолиятини якунлади. «Ўн йил давомида дипломат сифатидаги фаолиятим албатта ҳаётимнинг муҳим қисмига айланган эди».
3. Тошкентда «махсус патруль» гуруҳлари иш бошлади. Булар либоси ва кўзойнакларидан милиция эмас, худди полицияга ўхшайди!
4. ЎзА: «Ўрикзор» бозори сотувга қўйилмаган. Куннинг биринчи қисмида бозор кимошди савдоси орқали сотилиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
5. Фарғоналик талаба қиз: «Мен ҳам ўзга юртларда сарсон бўлмаслигим учун ота-онам Россияда ишлаяпти». «Дарё» «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида ўзи ёки яқинлари хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ватандошларнинг фикрларини эълон қилишда давом этади.
6. Тошкентда совуқдан музлаб қолган уйсиз киши касалхонага жойлаштирилди. «Унга оёқ панжаси совуқ қотиши ташхиси қўйилган ҳамда даволаниш учун олиб қолинган».