Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи энг кам ойлик иш ҳақининг йил бошидаги миқдори (2018 йил 1- январь ҳолатига 172,240 сўм)дан келиб чиқиб ҳисобланади ва энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам ўзгармайди. Бу ҳақда адлия вазирлиги маълумотларига асосланиб, ЎзА хабар бермоқда.
2018 йил учун тасдиқланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва давлат бюджети параметрларига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи:
- Энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 5 бараваригача бўлган даромаддан 7,5 фоиз миқдорда;
- Энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган даромаддан 16,5 фоиз миқдорда;
- Энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан юқори даромаддан 22,5 фоиз миқдорда ундирилади.