Япония мезбонлик қиладиган ХХ Осиё ўйинларининг футбол баҳсларида 15 та терма жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳс олиб боради. Мусобақа 19 сентябрдан куни бошланади, бироқ футбол беллашувлари 15 сентябрдан старт олади.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё ўйинларида иштирок этувчи 23 футболчидан иборат таркибини эълон қилди. Таркибдан 2005-йилдан кейин туғилган футболчилар ўрин олган.
Дарвозабонлар: Самандар Муратбаев (“Насаф”), Максим Муркаев (“Пахтакор”), Умар Рустамов (“Олимпик Mobiuz”).
Ҳимоячилар: Ғиёсжон Ризақулов (“Қизилқум”), Дилшод Муртазоев (“Насаф”), Қувончбек Хушвақтов (“Насаф”), Диёрбек Абдуназаров (“Насаф”), Дилшод Абдуллаев (“Пахтакор”), Рўзибой Файзуллаев (“Олимпик Mobiuz”), Саидхон Ҳамидов (“Олимпик Mobiuz”).
Яримҳимоячилар: Равшан Хайруллаэв (“Бухоро”), Муҳаммадали Реимов (“Локомотив”), Саидумархон Саиднуруллаев (“Металлург”), Сардор Баҳромов (“Насаф”), Оллоберган Каримов (“Сўғдиёна”), Азизбек Тўлқинбеков (“Бунёдкор”), Ойбек Ўрмонжонов (“Динамо”), Асилбек Жумаев (“Нефтчи”), Муҳаммадали Ўринбоев (“Антверпен”, Бельгия).
Ҳужумчилар: Шодиёр Шодибоев (“Локомотив”), Нурлан Ибраимов (“Локомотив”), Фирдавс Абдураҳмонов (“Динамо”), Амирбек Саидов (“Сўғдиёна”).
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг “C” гуруҳидан жой олган. “Оқ бўрилар” гуруҳ босқичидаги илк учрашувини 15 сентябрь куни Филиппинга қарши ўтказса, 18 сентябрь куни Кувайт, 22 сентябрь куни эса Вьетнам терма жамоаси билан баҳс олиб боради.
Осиё ўйинлари футбол мусобақасининг гуруҳлари қуйидагича шаклланган:
- “А” гуруҳи: Япония, Таиланд, Қирғиз Республикаси, Гонконг.
- “Б” гуруҳи: Хитой, БАА, Эрон, КХДР.
- “C” гуруҳи: Ўзбекистон, Филиппин, Кувайт, Вьетнам.
- “Д” гуруҳи: Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатар.
Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида 10 сентябрь куни сафарда Хитой U-23 терма жамоасига қарши назорат учрашувида иштирок этади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоалари Осиё ўйинларида икки бор шоҳсупага кўтарилган. 1994 йил Хиросимада ўтказилган мусобақада “оқ бўрилар” барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларга сазовор бўлган. 2023 йил Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган турнирда эса бронза медаллари қўлга киритилган.








