АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтган футбол бўйича ЖЧ—2026 турнири давлатга қанча даромад келтирганини очиқлади.
Трампнинг маълум қилишича, ушбу йирик спорт мусобақаси мамлакат иқтисодиётига 18 миллиард доллардан ортиқ фойда келтирган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, турнир кўплаб янги иш ўринлари яратилишига ҳам хизмат қилган.
“Фақатгина FIFA Жаҳон чемпионатининг ўзи иқтисодиётимизга 18 миллиард доллардан зиёд даромад келтирди ва 160 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлади”, деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social тармоғидаги саҳифасида.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати ўйинларига АҚШ, Мексика ҳамда Канада давлатлари мезбонлик қилди. Мусобақа баҳслари 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтди. Турнирда Испания терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди. “Қизил фурия” ҳал қилувчи финал баҳсида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.








