Daryo

Элдор Шомуродовнинг “Трабзонспор”га трансфери нега амалга ошмай қолди?

Туркиянинг “Трабзонспор” клуби ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунигача ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилгани маълум бўлди.

1 дақиқа ўқиш16 775 кўришлар0 изоҳ0

Туркиянинг “Трабзонспор” клуби ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунигача ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилгани маълум бўлди.

Трабзонликлар ҳужумчи Фелипе Аугусто ўрнига 18 ёшли Рене Митонгони сотиб олган. Бироқ клуб ёш футболчига етарли ўйин амалиёти бериш учун уни ижарага жўнатишни, ҳужум марказига эса тажрибалироқ форвард олиб келишни мақсад қилган. Жамоа бош мураббийи Фатиҳ Теккега айнан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорининг ўйин услуби маъқул келган ва уни трансфер рўйхатидаги асосий номзодлардан бири сифатида кўрсатган.

Қайд этилишича, “Трабзонспор” раҳбарияти 31 ёшли ҳужумчининг трансфери юзасидан “Башакшеҳир” билан дастлабки алоқаларни ўрнатиб, нарх-наво бўйича маълумот олган. Трабзонликлар трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳужум чизиғини айнан Шомуродов билан кучайтиришни ният қилган бўлса-да, якунда келишув амалга ошмай қолган. Fanatik нашрининг маълум қилишича, “Башакшеҳир” Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори учун 13–15 миллион евро атрофида маблағ талаб қилган.

Аслида, Конференциялар Лигасининг саралаш босқичидан ўта олмаган “Башакшеҳир” баъзи юлдузларини сотишга қарши эмасди. Жамоанинг ҳужум чизиғида ҳам рақобат юқори: Селке, Нуну да Кошта, Бертуғ Йилдирим, Умут Бозок ҳамда Шомуродов мавжуд. Бироқ Истанбул клубининг юқори нарх белгилагани ҳамда “Трабзонспор”даги легионерлар лимити билан боғлиқ вазият сабабли, муддат тугагунига қадар бу трансферни якунлашнинг имкони бўлмаган.

Маълумот ўрнида, Истанбул клуби Шомуродов трансфери учун жами 5,8 миллион евро харажат қилган эди. Жамоа 2025-йили ҳужумчини “Рома”дан 3 миллион еврога ижарага олган ва ёзда шартномада кўрсатилган 2,8 миллион евролик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланганди.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Туркия Суперлигаси. “Башакшеҳир” меҳмонда “Трабзонспор” билан дуранг ўйнади, Шомуродов 75 дақиқа ҳаракат қилди

Туркия Суперлигаси. “Башакшеҳир” меҳмонда “Трабзонспор” билан дуранг ўйнади, Шомуродов 75 дақиқа ҳаракат қилди

19-Апрел, 23:57

Энг яхши футболчи: Шомуродовнинг “Генчлербирлиги”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Энг яхши футболчи: Шомуродовнинг “Генчлербирлиги”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

20-Сентабр, 00:23

Шомуродов дубль қайд этган баҳсда “Башакшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Шомуродов дубль қайд этган баҳсда “Башакшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

20-Сентабр, 00:03

Гол урган Шомуродов ва пенальти ишлаган Файзуллаевнинг “Галатасарой”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Гол урган Шомуродов ва пенальти ишлаган Файзуллаевнинг “Галатасарой”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

5-Сентабр, 08:10

Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган баҳсда “Башакшеҳир” “Галатасарой”га мағлуб бўлди

Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган баҳсда “Башакшеҳир” “Галатасарой”га мағлуб бўлди

5-Сентабр, 00:07

Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган баҳсда “Башакшеҳир” мағлуб бўлди (видео)

Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган баҳсда “Башакшеҳир” мағлуб бўлди (видео)

23-Август, 23:58

Шомуродовдан гол, Файзуллаевдан ассист: “Башакшеҳир” янги мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади (видео)

Шомуродовдан гол, Файзуллаевдан ассист: “Башакшеҳир” янги мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади (видео)

17-Август, 09:19

Гол киритган Шомуродов ва голли узатма қайд этган Файзуллаевнинг мавсумдаги сўнгги ўйини қандай баҳоланди?

Гол киритган Шомуродов ва голли узатма қайд этган Файзуллаевнинг мавсумдаги сўнгги ўйини қандай баҳоланди?

17-Май, 00:20