“Башакшеҳир”нинг ўзбекистонлик футболчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев Туркия Суперлигаси доирасидаги “Галатасарой”га қарши учрашувда (2:3) асосий таркибда майдонга тушди. Sofascore портали учрашувда жамоасининг илк голига муаллифлик қилган Шомуродовнинг ҳаракатларини 7,4 балл, пенальти ишлаган Файзуллаевнинг ўйинини эса 6,9 балл билан баҳолади.
Шомуродов ўйин давомида 30 марта тўпга тегинди. У амалга оширган 15 та узатманинг 10 таси аниқ бўлди (67 фоиз аниқлик). Ҳужумчи дарвоза томон умумий 2 марта зарба йўллади: Ҳужумчининг кутилган голлари кўрсаткичи (хГ) 0,93 ни ташкил этди. У ҳаводаги 7 та курашдан 5 та, майдондаги 8 та дуэлдан 3 тасида рақибларидан устун келди.
Аббосбек Файзуллаев учрашув давомида 29 марта тўпга тегди. У амалга оширган 19 та узатманинг 16 таси аниқ бўлди (84 фоиз). Файзуллаев дарвоза томон 3 бор зарба йўллади, бироқ уларнинг иккитаси рақиб футболчилари томонидан тўсиб қолинди. Шунингдек, майдондаги 5 та курашдан 2 тасида ғолиб чиқди.
“Галатасарой” яримҳимоячиси Юнус Акгун чрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди — у Sofascore томонидан 8,2 баллга муносиб кўрилди.








