Англия Премьер Лигасининг навбатдаги туридан ўрин олган “Эвертон” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. “Ҳилл Дикинсон” стадионида кечган муросасиз баҳсда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувдаги ҳисоб иккинчи бўлимнинг бошида, аниқроғи 46-дақиқада меҳмонлар аъзоси Брайан Мбемо томонидан очилди. Майкл Каррик шогирдлари ушбу устунликни ўйин охирларига қадар сақлаб қолишни уддалай олмади. Учрашувнинг 83-дақиқасида “Эвертон” аъзоси Тайрик Жорж ҳисобни тенглаштиришга эришди.
Дуранг қайд этилаётган бир пайтда, 88-дақиқада захирадан майдонга туширилган Бенямин Шешко ўз сўзини айтди ва “Манчестер Юнайтед”ни яна олдинга олиб чиқди. Манкунианликлар ғалаба қозонишга жуда яқин келган эди, бироқ ўйин якунланиши арафасида “Эвертон” мағлубиятдан қутулиб қолди. Захирадан ўйинга қўшилган Эйнсли Мэйтленд-Найлз томонидан киритилган гол эвазига ҳисоб 2:2 кўринишига келди.
Англия Премьер Лигаси, 3-тур
“Эвертон” — “Манчестер Юнайтед” 2:2
Голлар: 0:1 — Мбемо (46), 1:1 — Жорж (83), 1:2 — Шешко(88), 2:2 Найлз (90+6)
“Эвертон”: Жордан Пикфорд, Виталий Миколенко, Жаррад Брентуэйт, Жеймс Тарковски, Ҳаррисон Армстронг, Жеймс Гарнер (Эйнсли Мэйтленд-Найлз, 77), Максимилиан Рёл (Хэйден Ҳакни, 75), Тайрик Жорж, Кирнан Дюсбури-Холл, Бреннан Жонсон (Жек Грилиш, 66), Т. Барри.
“Манчестер Юнайтед”: Ламменс, Люк Шоу, Лисандро Мартинес, Ҳарри Магуайр, Диогу Далот (Лени Йоро, 84), Юри Тилеманс, Кобби Майну (Андрей Сантос, 84), Маркус Рэшфорд (Патрик Доргу, 70), Бруну Фернандеш, Брайан Мбемо, Матеус Куня (Бенямин Шешко, 70).








