Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган иккита учрашув якунланди.
“Қўқон-1912” — “Динамо”
Фарғонанинг “Қўқон-1912” жамоаси “Динамо” клубини қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимда мезбонлар вакили Сильванус Нимели 43-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Артём Радаев мувозанатни тиклади. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ҳамда жамоалар дурангга имзо чекди — 1:1.
“Қўқон-1912” 20 очко билан турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилди. “Динамо” эса 27 очко билан 15-ўриндан жой олган.
“Қўқон-1912” 21-тур доирасида меҳмонда “Андижон” билан баҳс олиб боради. “Динамо” эса “Қизилқум” жамоасига қарши ўйнайди.
Ўзбекистон Суперлигаси, 20-тур
“Қўқон-1912” — “Динамо” 1:1
Голлар: 1:0 — Нимели (43), 1:1 — Радаев (52).
“Сўғдиёна” — “Машъал”
Турнинг яна бир баҳси Жиззахда бўлиб ўтди. Унда “Сўғдиёна” жамоаси “Машъал” клуби билан баҳс олиб борди ва мезбонлар ўз уйида голларга бой бўлган баҳсда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонлардан Забиҳилло Ўринбоев дубль қайд этди. Филип Иванович, Люпчо Дориев ва Жамшид Болтабоевлар “Сўғдиёна”нинг қолган голларига муаллифлик қилди. “Машъал” жамоасидан эса Маҳмуджон Жўрабоев ҳамда Ҳумоюн Муртозаев рақиб дарвозасини ишғол қилди — 5:2.
“Сўғдиёна” 27 очко билан турнир жадвалида 10-ўриндан жой олган. “Машъал” эса 4 очко билан турнир жадвалида сўнгги поғонада бормоқда.
Ушбу ғалаба со‘нг 21-тур доирасида “Сўғдиёна” “Хоразм” жамоасига қарши баҳс олиб боради. “Машъал” эса “Локомотив”ни ўз уйида қабул қилади.
Ўзбекистон Суперлигаси, 20-тур
“Сўғдиёна” — “Машъал” 5:2
Голлар: 1:0 — Ўринбоев (4), 2:0 — Иванович (33), 3:0 — Ўринбоев (40), 3:1 — Жўрабоев (40), 4:1 — Дориев (52), 5:1 — Болтабоев (66), 5:2 — Муртозаев (71).








