Daryo

Трамп Жанубий Корея билан ҳарбий машғулотни қисқартиришни буюрди

АҚШ президенти буни юқори харажат, Суэлнинг Эронга қарши ҳаракатларга қўшилмагани ва Ким Чен Ин билан яхши муносабатда экани билан изоҳлади.

1 дақиқа ўқиш4 200 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ президенти Дональд Трамп 16 август куни Пентагонга Жанубий Корея билан 10 кунлик қўшма ҳарбий машғулотларни “сезиларли даражада қисқартириш”ни буюрди. У буни машғулотлар харажати ва Сеулнинг Эрон қарши ҳаракатларда иштирок этишдан бош тортгани билан изоҳлади.

Машғулотлар бошланишидан бир неча соат олдин Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида пост жойлади. Унда президент АҚШ илгари машғулотларда иштирок этишга рози бўлганидан “хурсанд эмаслигини” билдирди. Шунингдек, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан “жуда яхши муносабатлар”га эга эканини айтди.

“Бу машғулотлар нафақат қимматга тушади... балки Дональд Ж. Трамп президентлик қилган даврда таҳдид солмаган ва ҳурмат кўрсатган мамлакатга мутлақо ноўрин ва душманона сигнал юборади”, деб ёзди Трамп.

17-27 август кунлари Жанубий Кореянинг 18 мингга яқин ҳарбий хизматчиси иштирокида Ulchi Freedom Shield қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган. Машғулотлар дронларга қарши курашиш, GPS сигналларини узиб қўйиш ва киберҳужумларни ўз ичига олиши кутилмоқда. Жанубий Корея машғулотлар режалаштирилганидек 17 август куни бошланганини маълум қилди, бироқ Трампнинг гапларига изоҳ беришдан бош тортди.

Трамп узоқ вақтдан бери Жанубий Корея билан ҳарбий машғулотларни тўхтатиш ёки қисқартиришга интилиб, уларни провокацион ва қимматга тушадиган”деб атаганди. У, шунингдек, Жанубий Кореяда жойлаштирилган 28 500 нафар АҚШ ҳарбийларини сақлаш харажатларини тақсимлаш ва уларнинг минтақани ҳимоя қилишдаги роли бўйича Сеул билан тортишган. Пхеньян мунтазам равишда АҚШ—Жанубий Корея машғулотларини босқинга тайёргарлик сифатида қоралайди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар