Daryo

Шахмат. Ўзбекистон терма жамоаси АҚШдаги турнирда қатнашмоқда. Натижалар қандай?

Бугун, 28 июль куни соат 22:00 да иккинчи куннинг 8 та турдан иборат блиц баҳсларига старт берилади.

1 дақиқа ўқиш8 106 кўришлар0 изоҳ12

Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Маямидаги WR Chess Rapid & Blitz турнирида АҚШга қарши баҳс олиб борди.

Мусобақанинг рапид йўналиши бўйича 4 та тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

1-тур: АҚШ 2.5 : 1.5 Ўзбекистон
2-тур: АҚШ 2.0 : 2.0 Ўзбекистон
3-тур: АҚШ 2.5 : 1.5 Ўзбекистон
4-тур: АҚШ 1.5 : 2.5 Ўзбекистон

Рапид якунига кўра умумий ҳисоб:

Тахталар бўйича очколар: АҚШ 8.5 — 7.5 Ўзбекистон
Жамоавий очколар: АҚШ 5 — 3 Ўзбекистон

Турнирда Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Муҳиддин Мадаминов, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ҳимоя қиляпти.

АҚШ таркиби эса қуйидагича: Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, Уэсли Со ва Левон Аронян.

Бугун, 28 июль куни соат 22:00 да иккинчи куннинг 8 та турдан иборат блиц баҳсларига старт берилади!

Умумий ғолиб номи блиц баҳслари якунида аниқланади.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар