Daryo

Ўзбекистон ва АҚШ шахмат жамоалари Маямида халқаро турнирда иштирок этади

Мутахассислар ушбу учрашувни шахматдаги бой тажриба ва ёшлик шиддати ўртасидаги ўзига хос қарама-қаршилик деб баҳоламоқда.

1 дақиқа ўқиш4 300 кўришлар0 изоҳ4

Шу йилнинг 27–28 июль кунлари АҚШнинг Маями шаҳрида дунёнинг энг кучли шахмат жамоалари иштирокида халқаро турнир бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада АҚШ ва Ўзбекистон терма жамоаларининг етакчи гроссмейстерлари ўзаро баҳс олиб боради.

Мезбонлар — АҚШ жамоаси сафида дунё рейтингининг юқори поғоналарини банд этиб келаётган тажрибали шахматчилар: Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, Уэсли Со ва Левон Аронян дона суради.

Ўзбекистон жамоаси эса ўзининг ёш ва иқтидорли таркиби билан қатнашади. Жамоа шарафини Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ҳимоя қилади. Мутахассислар ушбу учрашувни шахматдаги бой тажриба ва ёшлик шиддати ўртасидаги ўзига хос қарама-қаршилик деб баҳоламоқда.

Фото: X / Wadim Rosenstein


Ушбу мусобақа янги форматда ташкил этилаётган бўлиб, у икки мамлакат ўртасидаги спорт алоқаларини мустаҳкамлаш ва шахматнинг оммавийлигини оширишга хизмат қилади. Тадбир АҚШ шахмат федерацияси ва Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар