Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Альваро Арбелоа расман Англиянинг “Фулҳэм” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
“Клуб Альваро Арбелоани ‘Фулҳем’нинг янги бош мураббийи этиб тайинланганини мамнуният билан эълон қилади. 43 ёшли мутахассис 2029 йил ёзигача мўлжалланган уч йиллик шартнома имзолади. Совринларга бой футболчилик фаолиятидан сўнг у мураббийлик фаолиятини дунёнинг энг йирик клубларидан бири — ‘Реал Мадрид’ академиясида бошлади ва ўтган мавсум асосий жамоани бошқарди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Лондон клуби Англия Премьер Лигасининг 2025/26 йилги мавсумини 11-ўринда якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, Арбелоа 2026 йил 13 январдан буён “Реал Мадрид” бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган эди. Унинг қўл остида мадридликлар барча мусобақаларда 28 та учрашув ўтказиб, 18 та ғалаба, 2 та дуранг ва 8 та мағлубият қайд этди.








