Daryo

Россияда хорижий юк ташувчилар устидан назорат кучайтирилади

Эндиликда мамлакатга кираётган транспорт воситаларининг жарималари, “Платон” тизими ва пулли йўллар бўйича қарздорликлари автоматик текширилади.

1 дақиқа ўқиш3 210 кўришлар0 изоҳ0

1 сентябрдан Россияга кираётган хорижий автотранспорт воситалари бўйича янги назорат тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Янги тартибга кўра, транспорт воситаларининг жарималари, “Платон” давлат тизими ҳамда пулли автомобил йўлларидан фойдаланиш билан боғлиқ қарздорликлари автоматлаштирилган тартибда текширилади.

Агар қарздорлик аниқланса, у тўлиқ бартараф этилмагунига қадар транспорт воситасининг Россия ҳудудида ҳаракатланишига рухсат берилмайди.

Мазкур талаб Россия ҳудуди орқали транзит юк ташувларини амалга ошираётган хорижий ташувчиларга ҳам татбиқ этилади.

Шу муносабат билан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган халқаро автомобил ташувчиларига Россияга киришдан олдин мавжуд жарималар, “Платон” тизими ва пуллик йўллар бўйича қарздорликларни текшириб, уларни олдиндан бартараф этиш тавсия этилган.

“Платон” Россияда оғир юк автомобилларидан федерал автомобил йўлларидан фойдаланганлик учун тўлов ундириш тизими ҳисобланади.

Аввалроқ “Адолатли Россия” партияси етакчиси Сергей Миронов мигрантларнинг халқаро пул ўтказмалари учун 3 фоизлик комиссия ундиришни таклиф қилганди.

У трансчегаравий ўтказмаларнинг аксарияти мигрантлар ҳиссасига тўғри келишини айтган. Амалдор бу орқали ҳар йили бюджетга қўшимча 45 миллиард рубльдан ортиқ маблағ тушишини маълум қилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар