Daryo

Ўзбекистонлик футбол мухлисларининг 50 фоиздан ортиғи АҚШ визасини ололмади

ЖЧ—2026 учрашувларини бевосита стадиондан томоша қилишни режалаштирган ўзбекистонлик ва қатор хорижий давлатлар мухлислари АҚШ визасини олишда муаммоларга учрамоқда.

1 дақиқа ўқиш7 571 кўришлар0 изоҳ3

Жаҳон чемпионати ўйинларини бевосита стадиондан томоша қилишни истаган кўплаб иштирокчи мамлакатлар, шу жумладан, ўзбекистонлик мухлислар ҳам АҚШ ва бошқа мезбон давлатлар визасини олишда кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқда.

BBC нашрининг таҳлилларига кўра, мундиал иштирокчиларининг чорак қисмидан кўпроғи саёҳат тақиқларига учрамоқда ёки уларнинг виза сўровлари аксарият ҳолларда рад этилмоқда. Хусусан, ироқлик мухлис Абдулла Аднан Бостон ва Филаделфиядаги ўйинларга чипта харид қилган бўлса-да, минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият сабаб АҚШнинг Ироқдаги консуллиги хизмат кўрсатишни тўхтатгани ва Иорданиядаги элчихона ҳам уни чет эл фуқароси бўлгани учун қабул қилмагани оқибатида салкам 1800 доллар йўқотган.

Вазият Дональд Трамп маъмуриятининг қатъий иммиграцион сиёсати ва саёҳат тақиқлари сабаб янада мураккаб тус олган. Ушбу чекловлар рўйхатига мусобақага йўлланма олган Гаити, Эрон, Сенегал ва Кот-д’Ивуар каби давлатлар киритилган бўлиб, уларнинг фуқароларига АҚШ визасини олиш амалда деярли имконсиз бўлиб қолмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, ЖЧ—2026 мусобақасига йўлланма олган жами 11 та давлат фуқаролари учун визани рад этиш кўрсаткичи 40 фоиздан юқорини ташкил қилади. Ўзбекистон, Эквадор, Миср, Жазоир, Иордания ва қатор Африка мамлакатлари айнан виза энг кўп рад этиладиган давлатлар қаторидан жой олган.

Фото: BBC

Гарчи халқаро футбол федерацияси мухлислар элчихонага тезроқ кириши учун FIFA Пасс тизимини жорий этган бўлса-да, мутахассисларнинг таъкидлашича, бу виза тасдиқланишини асло кафолатламайди. АҚШ расмийлари бу қатъий текширувларни миллий хавфсизликни таъминлаш ҳамда визаси тугаса ҳам мамлакат ҳудудида ноқонуний қолиб кетадиган мигрантлар оқимининг олдини олиш мақсадида ўтказилаётгани билан изоҳламоқда.

Муаммолар фақатгина АҚШ ҳудуди билан чекланиб қолмаган. Мусобақанинг қолган мезбонлари — Канада ва Мексикада ҳам ўзига хос иммиграцион тўсиқлар мавжуд. Масалан, Мексиканинг Ўзбекистон, Ироқ, Кот-д’Ивуар ва Сенегал каби саккизта иштирокчи мамлакатда дипломатик ваколатхонаси ёки элчихонаси йўқлиги мухлислар учун ўйинларга бориш имкониятини кескин пасайтириб юбормоқда.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар