Daryo

Эронда Минабдаги мактаб қурбонлари хотирасига банкнота чиқарилди

Теҳрон АҚШ ва Исроил ҳужуми ортидан ҳалок бўлган болалар хотирасига янги 1 миллион риаллик пул тақдим этди. Банкнота қиймати инфляция сабабли 1 доллардан ҳам камроқни ташкил этади.

1 дақиқа ўқиш5 740 кўришлар0 изоҳ3

Эрон Марказий банки 9 июнь куни янги банкнотни тақдим этди. Унда Минаб шаҳридаги Шажареҳ Таййиба бошланғич мактаби тасвирланган. Февраль ойида бошланган ушбу мактабга АҚШ томонидан берилган зарба оқибатида камида 175 киши, жумладан, ўқувчилар ҳалок бўлган эди.

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши 28 февраль куни бошланган эди. Урушнинг биринчи кунида АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Минабдаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) базасини нишонга олган.

Бироқ “адашиб” берилган зарба яқин атрофдаги Шажареҳ Таййиба бошланғич мактабига тушган. Ҳужум оқибатида камида 175 киши ҳалок бўлган. Қурбонларнинг аксарияти 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар эди.

Янги банкнот ва иқтисодий ҳолат

Эрон давлат телерадиокомпанияси (IRIB) 9 июнь куни мактаб тасвири туширилган янги 100 000 томанлик (1 000 000 риал) банкнотни намойиш қилди.

“Янги Эрон чекларини муомалага киритиш тез орада бошланади”, дейилади давлат телерадиокомпанияси хабарида.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан узоқ йиллар давомида жорий этилган санкциялар ҳамда кучли инфляция Эрон иқтисодиётини инқирозга олиб келди. Эрон миллий валютаси — риал сўнгги йилларда ўз харид қобилиятини сезиларли даражада йўқотди. Ҳозирда янги 1 000 000 риаллик банкнот 1 АҚШ долларидан ҳам камроқ қийматга эга.

Халқаро муносабат ва суриштирувлар

Теҳрон ҳукумати мактабга қилинган ҳужумни кескин қоралади. Эрон бу зарба қасддан берилганини даъво қилмоқда ва буни инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб атамоқда.

Human Rights Watch (HRW) инсон ҳуқуқлари ташкилоти Минабдаги ҳодисани уруш жинояти сифатида текширишга чақирди. Ташкилот вакилларининг таъкидлашича, мактаб ИИҚК Ҳарбий-денгиз кучлари мажмуаси ҳудудида жойлашгани уни қонуний нишонга айлантириб қўймайди.

Март ойи охирида Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида нутқ сўзлади. У мактабга берилган авиазарба хато эмас, балки қасддан қилинган ҳаракат эканини таъкидлади. Ароқчи АҚШни ушбу фожиа учун жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар