Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди. жароҳат сабабли қайдномадан чиқарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 кишидан иборат рўйхатга киритилган. Шунингдек, Машарипов терма жамоадаги фаолиятини ҳам якунлаши мумкин
Маълумот учун, Жалолиддин Машарипов жароҳати сабаб узоқ муддат Эроннинг “Истиқлол” клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларида иштирок эта олмаган эди.
У 2026 йил 1 январь куни Эрон Пролигаси доирасида “Сепаҳон”га қарши баҳснинг 73-дақиқасида майдонга туширилган ва 90-дақиқада яна алмаштирилган. Маълум бўлишича, Машариповда тиззасидаги жароҳат қайталаниши кузатилган ва футболчи 31 январь куни операция қилинган.
33 ёшли футболчи бош мураббий Фабио Каннаваро томонидан мундиал учун якуний таркибга киритилган ва жароҳатидан тикланиш бўйича қўшимча машғулотларда иштирок этаётган эди.








