Жорий йилнинг июнь-июль ойларида АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Колумбия ва Иордания терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказди. Американинг Сан Диего шаҳридаги “Snapdragon” стадионида кечган баҳсда Жанубий Америка вакиллари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳисоб 41-дақиқасида ҳужумчи Жон Арьяс томонидан очилган бўлса, иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Арьяс ўзининг дубльини расмийлаштирди. Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам кескин курашлар остида кечган бўлса-да, таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади.








