Daryo

Эрон ЖЧ-2026 да қатнашиш учун мезбонларга бир нечта шарт қўйди

“Биз жаҳон чемпионатида қатнашамиз, бироқ ўз эътиқодимиз, маданиятимиз ва қарашларимиздан асло чекинмаймиз”, дейилади Эрон футбол федерацияси баёнотида.

1 дақиқа ўқиш10 707 кўришлар0 изоҳ9

Эрон футбол федерацияси мамлакат терма жамоаси ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этишини маълум қилди. Бироқ Теҳрон турнир мезбонлари — АҚШ, Мексика ва Канададан бир қатор шартларни бажаришни талаб қилмоқда.

Яқинда Канада ҳукумати Эрон футбол федерацияси раҳбарини мамлакатга киритишни рад этган эди. Бунга унинг 2024-йилда террорчи ташкилот деб эълон қилинган Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (IRGC) билан алоқалари борлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Қолаверса, Яқин Шарқдаги уруш ҳаракатлари фонида Эроннинг турнирдаги иштироки сўроқ остида қолаётган эди.

Федерация президенти Меҳди Тож давлат телеканали орқали мамлакатнинг асосий талабларини санаб ўтди. Унга кўра, барча футболчилар ва техник ходимларга, жумладан, IRGC’да ҳарбий хизматни ўтаган Меҳди Тареми ва Эҳсан Ҳожсафи каби ўйинчиларга ҳеч қандай муаммосиз виза берилиши шарт. Шунингдек, турнир давомида Эрон байроғи ва мадҳиясига тўлиқ ҳурмат кўрсатилиши лозим. Аэропортлар, меҳмонхоналар ва стадионларга борадиган йўлларда юқори даражадаги хавфсизлик чоралари таъминланиши керак.

“Биз жаҳон чемпионатида албатта қатнашамиз, бироқ ўз эътиқодимиз, маданиятимиз ва қарашларимиздан асло чекинмаймиз”, дейилади федерация баёнотида.

Ўз навбатида, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эронлик футболчилар яхши кайфиятда кутиб олинишини маълум қилди. Бироқ у ҳам IRGC билан алоқадор делегация аъзоларининг мамлакатга кириши тақиқланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълумот ўрнида, Эрон терма жамоаси турнир давомида Аризона штатининг Тусон шаҳрида истиқомат қилиши кўзда тутилган. Жамоа “G” гуруҳидан жой олган бўлиб, Янги Зеландия, Бельгия ва Миср жамоаларига қарши майдонга тушади.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар