Daryo

Австрия Россия дипломатларини ҳайдаб юборди

Улар жоссуликда ябланиб, персона нон грата деб эълон қилинди. 2020 йилдан бери мамлакатдан ҳайдалган россиялик дипломатлар сони 14 нафарга етди.

2 дақиқа ўқиш4 006 кўришлар0 изоҳ5

Австрия ҳукумати 4 май куни россиялик уч нафар дипломатни персона нон грата (исталмаган шахс) деб эълон қилди. Бунга дипломатик бинолар томларига ўрнатилган ва жосуслик учун ишлатилганликдагумонланган антенналар сабаб бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

“Дипломатик дахлсизликдан жосуслик қилиш йўлида фойдаланишга асло йўл қўйиб бўлмайди”, дея таъкидлади Австрия ташқи ишлар вазири Беате Майнл-Райзингер.

Аниқланишича, уч дипломат Австрияни тарк этиб улгурган. Шундай қилиб, 2020 йилдан бери Австриядан ҳайдалган россиялик дипломатлар сони 14 нафарга етди.

Вена — Россия жосуслигининг маркази

Ғарб разведка хизматлари вакилларининг айтишича, Россия сўнгги йилларда Венада кузатув тизимларини сезиларли даражада кенгайтирган. Натижада Австрия пойтахти Россиянинг Европадаги асосий жосуслик марказларидан бирига айланган.

Финанcиал Тиме нашри ҳисоботига кўра, Венадаги Россия дипломатик объектлари кўплаб сунъий йўлдош антенналари билан жиҳозланган. Бу қурилмалар орқали НАТО, Яқин Шарқ ва Африка бўйлаб алоқа маълумотлари тутиб олинади. Асосий ҳаракатлар Дунай дарёси бўйидаги йирик мажмуада тўпланган. Бу жой норасмий равишда Руссенcитй деб аталади.

Экспертларнинг таъкидлашича, ушбу ускуналар сунъий йўлдошларни кузатиш ва алоқаларни назорат қилиш учун фаол ишлатилади. Антенналарнинг ўрни тез-тез ўзгартириб турилади, бу эса оддий элчихона фаолияти учун хос эмас.

Нега айнан Вена?

Мутахассислар Россия разведкаси учун Вена нима сабабдан қулай эканини қуйидагича тушунтирмоқда:

1. Австриянинг нейтрал мақоми.

2. Жосуслик учун жиноий жавобгарликка тортиш механизмларининг етарли даражада эмаслиги.

Ҳозирги кунда Венада Россиянинг юзлаб дипломатик ходимлари фаолият юритишда давом этмоқда.

Россия Буюк Британия дипломатини ҳайдаб юборди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати  30 март куни Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси иккинчи котиби Жанс Жерардусни разведка фаолиятини юритганликда айблаб, мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилганди.

Махсус хизмат баёнотига кўра, дипломатнинг аккредитацияси бекор қилинган ва у икки ҳафта ичида Россияни тарк этиши шарт бўлган. 

“Жерардус мамлакатимизга кириш учун рухсат сўраб мурожаат қилганда, била туриб ёлғон маълумот тақдим этгани ва шу тариқа Россия қонунчилигини бузгани аниқланди”, дейилади ФХХ хабарида.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар