Daryo

Энага, курьер ва уй бекаси: Хитойда янги гуманоид робот тақдим этилди

Дастурчиларнинг таъкидлашича, у уй юмушларининг катта қисмини бажариши, жумладан, овқат тайёрлаши, кийимларни тахлаши ва ҳатто болалар тарбиясида кўмаклашиши мумкин.

1 дақиқа ўқиш3 902 кўришлар0 изоҳ2

Хитойлик муҳандислар хизматкор-робот яратишди. Дастурчиларнинг таъкидлашича, у уй юмушларининг катта қисмини бажариши, жумладан, овқат тайёрлаши, кийимларни тахлаши ва ҳатто болалар тарбиясида кўмаклашиши мумкин. Шунинг учун уни энага, курер ва уй хизматчисининг ўрнини боса олади, дейиш мумкин.

Фото: “Правиламаг”

KAI деб номланган ушбу гуманоид-робот Хитойнинг Kinetix AI компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Компания сайтида келтирилишича, лойиҳа устида сунъий интеллект соҳасидаги дунёнинг етакчи мутахассислари иш олиб борган.

Фото: “Правиламаг”

Роботнинг бўйи 173 см, вазни эса 70 кг ни ташкил этади. Яратувчиларнинг сўзларига кўра, гуманоид вазиятни мустақил баҳолаш, қарор қабул қилиш ва одамлар билан мулоқотга киришиш қобилиятига эга.

Қашқадарё вилоятиданман. 2024 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2025 йилдан буён Лифестйле таҳририяти мухбири лавозимида ишлайман. Достоевский асарларини, Рашод Нури Гунтекиннинг “Яшил кеча”сини, ўзбек адабиётидан “Икки эшик ораси”, “Мувозанат” асарларини севиб мутолаа қиламан. “Оқ кема”(Чингиз Айтматов асари), “Еттинчи бўлмадаги мўъжиза” (Туркия),“Мажнунтол” (Эрон) фильмларини яхши кўриб томоша қиламан.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар