Канада федерал ҳукумати футбол бўйича Жаҳон чемпионати хавфсизлигини таъминлаш учун 145 миллион Канада долларигача (106 миллион АҚШ доллари) маблағ ажратади. Бу ҳақда The Globe and Mail нашри хабар бермоқда.
Унга кўра, ушбу маблағ Ванкувер ва Торонто шаҳарларига турнир давомида полиция кучларини жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга ёрдам беради. 29 апрель, чоршанба куни Торонтода эълон қилинган ушбу қарор полицияга эҳтимолий хавфсизлик таҳдидларини кузатиш ва уларнинг олдини олишга хизмат қилади. Хавфсизликни таъминлаш FIFA шафелигидаги мазкур тадбирнинг энг қиммат харажат талаб қиладиган йўналишларидан бирига айланган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Аввалроқ Эрон терма жамоаси делегацияси Канадага киритилмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.








