“Челси” раҳбарияти истеъфога чиқарилган Лиам Росеньор ўрнига муносиб мутахассис излаш ишларини бошлаб юборди. TalkSPORT нашрининг хабар беришича, ҳозирда “Борнмут”ни бошқараётган Андони Ираола “аристократлар” учун асосий номзод бўлиб турибди.
Клубнинг кенгайтирилган рўйхатидан Ираоладан ташқари яна бир қатор таниқли мураббийлар жой олган. Хусусан, “Ньюкасл” устози Эдди Хау, “Порту” бош мураббийи Франческо Фариоли, шунингдек, Филипе Луис ва Эдин Терзич вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Бироқ айнан испан мутахассиси Лондо клуби бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Сабаби Ираола мавсум якунида “Борнмут”ни тарк этишини расман эълон қилган. Аввалроқ у “Кристал Пэлас”дан тушган таклифни рад этган эди. Бироқ Андони “Челси”дан тушадиган таклиф қабул қилиш эҳтимоли юқори эканлиги таъкидланмоқда.
Маълумот учун, мавсум якунига қадар “кўклар”ни Калум Макфарлайн вақтинчалик бош мураббий сифатида бошқариб туради. У Росенёр кетганидан сўнг дарҳол ушбу вазифага тайинланган. Клуб раҳбарияти ёзги тайёргарлик жараёни бошлангунга қадар янги мураббий масаласини узил-кесил ҳал қилишни ва жамоани янги устозга топширишни мақсад қилган.








