Daryo

Жанни Инфантино: “Эрон терма жамоаси ЖЧ—2026 да иштирок этиши керак”

FIFA президенти Жанни Инфантино Эрон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки борасида тўхталиб ўтди.

1 дақиқа ўқиш2 579 кўришлар0 изоҳ2

FIFA президенти Жанни Инфантино Эрон терма жамоаси аъзолари 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишни хоҳлаётганига ишонч билдирди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

“Эрон терма жамоаси мусобақада иштирок этади. Умид қиламизки, ўша вақтга бориб вазият барқарорлашади ва бу ҳолат жараённи енгиллаштиради. Эронлик футболчилар мамлакат шарафини ҳимоя қилишга тайёр, улар бунга муносиб эканликларини саралаш ўйинларида исботлаб бўлган. Икки ҳафта олдин Анталиядаги йиғин давомида улар билан кўришганимда, йигитларнинг иштиёқи қанчалик баланд эканига гувоҳ бўлдим. Спорт сиёсатдан холи бўлиши шарт.

Тўғри, биз хаёлий дунёда эмас, реал ҳаётда яшаяпмиз. Бироқ, агар ҳеч ким томонлар ўртасида ҳамжиҳатлик ўрнатилишига ишонмаса, унда бу вазифани биз — FIFA ўз зиммасига олади”, дея таъкидлади Жанни Инфантино.

Аввалроқ Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож ўз жамоасининг ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича FIFA билан музокаралар олиб бораётганини маълум қилган эди. Бунга АҚШ президенти Дональд Трампнинг хавфсизлик нуқтайи назаридан эронликларнинг турнирда иштирок этишини номақбул деб атагани сабаб бўлган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 28 февралидан буён АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан, Теҳронга зарбалар берилмоқда. Оқибатда вайронагарчиликлар ва тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар борлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ—2026 баҳслари 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Қуръа натижаларига кўра, Эрон терма жамоаси “G” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Бельгия, Миср ва Янги Зеландияга қарши майдонга тушади.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар