Португалия футболи афсонаси, 5 марта “Олтин тўп” совринини қўлга киритган ҳужумчи Криштиану Роналду 2030-йили бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ҳам майдонга тушиш эҳтимоли борлигини инкор этмади.
Dazn нашри берган хабарларга кўра, айни дамда 41 ёшни қарши олган ҳужумчи ўзининг келажакдаги режалари ҳақида шундай дейди:
“2030-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишимни бутунлай инкор эта олмайман. Агар мен 41 ёшимда ҳам ҳар ҳафта гол уришда давом этаётган бўлсам, демак, яна тўрт йил ўйнашим ҳам мумкин”, дейди португалиялик юлдуз.
Маълумот учун, жорий мавсумда 41 ёшли Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 25 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Португалия терма жамоаси сафида эса 226 та ўйинда иштирок этиб, 143 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Эслатиб ўтамиз, яқинлашиб келаётган ЖЧ-2026 турнирида Португалия терма жамоаси “K” гуруҳидан жой олган бўлиб, Ўзбекистон, Конго ДР ва Колумбия жамоаларига қарши майдонга тушади.








