Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп сурган футболчи Хушнудбек Авилов вафот этди. Бу ҳақда “Hannews.kz” нашри хабар бермоқда.
Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клублари — “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Андижон”, “Қўқон-1912” ва “Турон” жамоаларида ўйнаган. Унинг сўнгги жамоаси Тошкентнинг “Дўстлик” клуби бўлди. Футболчи мазкур жамоа сафида 2024-йилдан буён ҳаракат қилиб келаётган эди.
Хушнудбек Авилов ўз вақтида Ўзбекистоннинг U-19, У-21 ва У-22 терма жамоаларига ҳам чақирилган ва халқаро майдонларда мамлакат шарафини ҳимоя қилган.
Ҳозирча футболчининг ўлими сабаблари очиқланмаган. “Daryo” вазият юзасидан қўшимча маълумотларни аниқлаштирмоқда.








