УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал босқичи дастлабки учрашувлари давом эттирилди.
“Барселона” — “Атлетико”
Куннинг энг шиддатли ўйинида Каталониянинг “Барселона” клуби ўз майдонида Мадриднинг “Атлетико” жамоасини қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ мезбонлар тўп назорати ва ҳужумкорликка урғу берди. “Матрасчилар” эса ўйинни асосан тезкор қарши ҳужумлар билан ўтказди.
44-дақиқада “кўк-анорранглилар” ҳимоячиси Пау Кубарси Жулиано Симеонега нисбатан ишлатган қўполлигидан сўнг қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 45-дақиқада Хулиан Алварес белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди ва ҳисобни очди.
Иккинчи таймда “Барселона” тўп назорати бўйича устунликка эришди. Бироқ 70-дақиқада Александр Сёрлот жамоасининг иккинчи голини киритди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 14 апрель куни Мадрид шаҳридаги “Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади.
УЕФА Чемпионлар Лигаси
1/4 финал, дастлабки учрашув
“Барселона” — “Атлетико” 0:2
Голлар: 0:1 — Алварес (45), 0:2 — Сёрлот (70)
“ПСЖ” — “Ливерпуль”
Куннинг яна бир баҳси Париж шаҳридаги “Park de Prens” стадионида бўлиб ўтди.
Унда УЕФА Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен” клуби Англиянинг “Ливерпуль” жамоасига қарши ўйин ўтказди. Учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.
Ўйин тўлиқлигича мезбонлар устунлиги остида ўтди. Ҳисоб 11-дақиқада парижликлар ҳужумчиси Десире Дуэ томонидан очилди. Иккинчи бўлимни ҳам “ПСЖ” фаол ўтказди. 65-дақиқада жамоа вингери Хвича Кварацхелия иккинчи голга муаллифлик қилди
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 14 апрель куни Ливерпуль шаҳридаги “Энфилд” стадионида бўлиб ўтади.
УЕФА Чемпионлар Лигаси
1/4 финал, дастлабки учрашув
“ПСЖ” — “Ливерпуль” 2:0
Голлар: 1:0 — Дуэ (11), 2:0 — Кварацхелия (65)








