Daryo

Покистон Афғонистоннинг Кунар провинциясига ракеталар учирди

Оқибатда бир нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди.

1 дақиқа ўқиш4 201 кўришлар0 изоҳ1

Покистон Афғонистоннинг Кунар провинциясига 29 март куни ракеталар учирди, оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна 16 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Ҳамдулла Фитратга таяниб, “8.аm News” хабар берди.

Ҳамдулла Фитратнинг баёнотига кўра, мазкур ҳужумда Кунар провинцияси маркази ҳудудлари ҳамда аҳоли яшаш пунктлари нишонга олинган.

“Покистон ҳарбий кучлари бугун, тахминан соат 17:00 атрофида Кунар провинциясидаги аҳоли уйларига яна бир бор оғир қуроллардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилди”, дея таъкидлади матбуот котиби ўринбосари.

Маълум қилинишича, ракета зарбалари оқибатида яраланган 16 нафар фуқаронинг аксарият қисмини аёллар ва ёш болалар ташкил этмоқда.

Икки давлат узоқ вақтдан буён давом этмоқда. Покистон расмийлари ҳайит байрами муносабати билан беш кунлик оташкесим эълон қилган эди. Икки мамлакат ўртасидаги можаро 26 февраль куни, АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум қилишидан атиги икки кун олдин кескинлашган эди.

Тўқнашувлар Покистоннинг Афғонистон ҳудудига берган авиазарбаларидан сўнг бошланган. Исломобод буни “Таҳрики Толибон Покистон” жангарилари уясини йўқ қилиш деб атаган ва бу жангарилар Покистонда қатор ҳужумларни амалга ошириб келаётганини айтган.

“Толибон” эса Афғонистонга қилинган ҳужумларни суверенитетни бузиш деб баҳолаган ва жавоб ҳужумлари уюштирган. Исломобод “Толибон” ҳукуматини “Таҳрики Толибон Покистон” жангариларига бошпана беришда айблайди. “Толибон” эса бу Покистоннинг ички муаммоси эканини айтиб, айбловларни рад этиб келмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар