Daryo

“Темир қушлар қабристони”: АҚШ урушда қиммат техникаларини йўқотди

Эроннинг баллистик зарбалари АҚШ ҳарбий салоҳиятига жиддий зарба берди. Ҳарбий техникаларни таъмирлаш 2,9 миллиард доллар талаб этади. WSJ нишонга олинган техникалар ҳақида маълумот берди.

2 дақиқа ўқиш51 448 кўришлар0 изоҳ122

АҚШ ва Исроил Эрондаги минглаб нишонларга зарба бериши ортидан ўзининг миллиардлаб долларлик ҳарбий техникасини йўқотди, айримларига жиддий зарар етди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Қуруқликдаги техникаларнинг аскарияти Эроннинг баллистик ракеталари ва дронлари ҳужумига учраган. Урушнинг дастлабки уч ҳафтасидаги зарарни қоплаш ва техникани тиклаш қиймати тахминан 1,4 миллиарддан 2,9 миллиард долларгача баҳоланади. Трампнинг биринчи президентлиги даврида Пентагоннинг юқори мартабали бюджет ходими бўлган Элейн Маккаскер шундай прогноз бермоқда.

Юқори харажатга Қатардаги АҚШ ҳарбий базасида жойлашган радар тизимига етказилган зарар ҳам киритилган. Пентагон Эронга қарши урушни давом эттириш учун Конгрессдан 200 миллиард долларлик қўшимча маблағ сўраган. Қуйида ушбу маблағ ҳисобидан алмаштирилиши кутилаётган баъзи қурол ва ҳарбий платформалар келтирилган:

1 март куни Кувайтнинг қирувчи самолёти хатолик сабаб АҚШнинг учта F-15E Strike Eaglе қирувчисини уриб туширди. Экипаж аъзолари катапулта қилишга муваффақ бўлди. Янги моделдаги F-15 бугунги кунда тахминан 100 миллион доллар туради.

Фото: WSJ

19 март куни АҚШнинг F-35А Lightнинг II яширин қирувчи самолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, учувчи эса барқарор ҳолатда экани маълум қилинди. Эрон бу самолётни мудофаа тизими ёрдамида нишонга олганини эълон қилди. Битта F-35А нархи тахминан 82,5 миллион долларга баҳоланган.

Фото: WSJ

12 март куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли КC-135 Стратотанкер ёнилғи қуювчи самолёти Ироқ осмонида бошқа КC-135 билан тўқнашиб кетиб, ҳалокатга учради. Шунингдек, Эроннинг Саудия Арабистонидаги Шаҳзода Султон авиабазасига ракета ҳужуми оқибатдиа яна бешта КC-135 самолётига зарар етган. Ҳозирда шикастланган самолётлар таъмирланмоқда.

Boeing компанияси 1960-йиллардан бери КC-135 самолётларини ишлаб чиқармайди, шунинг учун Ҳарбий-ҳаво кучлари, катта эҳтимол билан, йўқолган самолётни КC-46 Pegasus, модификацияланган 767 лайнерига асосланган танкер билан алмаштиради. КC-46 тахминан 165 миллион доллар туради.

Фото: WSJ

Уруш бошланганидан бери ўндан ортиқ МQ-9 Reaper дронлари йўқ қилинди. Жумладан, камида саккизтаси Эрон ракеталари томонидан уриб туширилди, учтаси қуруқликда бўлганида йўқ қилинди, яна бири Форс кўрфази давлати томонидан адашиб нишонга олинди.

Фото: WSJ

Уларнинг ҳар бири камида 16 миллион доллар туради, ҳозирда Генерал Атомиcс компаниялари уларни ишлаб чиқармайди. Ҳозир АҚШ ва унинг иттифоқчилари учун янги авлод МQ-9Б SkyGuardian дронлари ишлаб чиқарилмоқда, уларнинг нархи тахминан 30 миллион долларни ташкил этади.

Жангда шикастланмаган бўлса-да, 12 март куни USS Gerald R. Ford авиаташувчи кемасида ёнғин содир бўлди. Ёнғин асосий кир ювиш бўлимида бошланиб, кеманинг бошқа қисмларига, жумладан, денгизчилар ётоқхонасига ҳам тарқалган. Ҳозирда кема Грециянинг Соуда кўрфазидаги портда бўлиб, у ерда таъмирланади.

Фото: WSJ

Эрон Иорданияда жойлашган ТHААD ракета мудофаа тизимининг бир қисми бўлган АN/ТPY-2 радарига зарба берган. Учбу радар баллистик ракеталарни аниқлашда ишлатилади ва камида 300 миллион доллар туради.

Фото: WSJ

Шунингдек, Эрон Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания, Баҳрайн, Кувайт ва Саудия Арабистонидаги радар, алоқа ва ҳаво мудофааси тизимларига, жумладан, Қатарнинг Ал-Удайд авиабазасидаги АN/FPS-132 эрта огоҳлантириш радарига ҳам ҳужум қилиб, шикаст етказган. Бир вақтнинг ўзида бир нечта нишонни кузата оладиган бу радар тахминан 1 миллиард доллар баҳоланади.

Фото: WSJ

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар