Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.
Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” стадионида кечган учрашувда майдон эгалари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ҳисоб 4-дақиқада Жиззах клубининг сербиялик ҳимоячиси Филип Иванович томонидан очилди. 37-дақиқада Фламарион ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда “Пахтакор” ҳужумлар сонини оширди. 50-дақиқада Рустам Турдимуродов жамоасини олдинга олиб чиқди. 57-дақиқада Турдимуродов пенальтидан гол киритиб, фарқни иккитага оширди. 75-дақиқада Ҳожимат Эркинов пенальтини аниқ амалга ошириб, “шерлар”нинг 4-голига муаллифлик қилди. 90+5-дақиқада “Сўғдиёна”нинг сербиялик ҳужумчиси Фейсал Мулич пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди — 2:4.
Мазкур ғалаба эвазига Камолиддин Тожиев бошқарувидаги “Пахтакор” 9 очко билан турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Тошкент жамоаси 3-турда “Навбаҳор”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
“Сўғдиёна” мавсумдаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва 1 очко билан турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.
“Сўғдиёна” 2 апрель куни 5-турда “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади. “Пахтакор” эса 4 апрель куни “ОКМК” билан баҳс олиб боради.
Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур
“Сўғдиёна” — “Пахтакор”
Голлар: 1:0 — Иванович (4), 1:1 — Фламарион (37), 1:2 — Турдимуродов (50), 3:1 — Турдимуродов (пен, 57), 1:4 — Эркинов (пен, 75), 2:4 — Мулич (пен, 65).








