Daryo

Макрон ва Мерс ўртасида Эрон борасида зиддият юзага келди — ОАВ

Айнан шу зиддият туфайли Европа Иттифоқи АҚШнинг Эрон билан уруши бўйича ягона позицияни ишлаб чиқа олмаяпти.

1 дақиқа ўқиш7 168 кўришлар0 изоҳ6

Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Фридрих Мерс ўртасида Яқин Шарқдаги вазият сабаб келишмовчиликлар юзага келди. Бу ҳақда Berliner Zeitung хабар берди.

Маълумотларга кўра, айнан шу зиддият туфайли Европа Иттифоқи АҚШнинг Эрон билан уруши бўйича ягона позицияни ишлаб чиқа олмаяпти.

“Мазкур вазиятда Европа музокара имкониятидан фойдаланиши мумкин эди, бироқ Мерс ва Макрон бир позицияда эмас. Макрон Ҳормуз бўғозига кузатув миссиясини юборишни режалаштирмоқда. Мерс эса бунга қарши”, дейилади хабарда.

​

Таъкидланишича, Германия канцлери дастлаб Исроилпараст позицияни эгаллаган ва амалда АҚШ ҳаракатларини танқид қилмаган. Макрон эса Эроннинг ракета ҳужумларига жавобидан норози бўлган.

13 март куни Ироқнинг Эрбил шаҳрида дрон ҳужуми оқибатида француз аскари ҳалок бўлди. Бу Яқин Шарқдаги урушнинг илк француз қурбони ҳисобланади. Макрон Эрон президенти Масъуд Пезешкиёнга қўнғироқ қилиб, Ливан ва Ироқдаги воситачилар орқали бўлса ҳам, ҳужумларни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. У Францияни нишонга олиш мутлақо қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Германия канцлери эса Теҳронга нисбатан шунга ўхшаш позицияни билдирмади.

Германия ва Франция Европа Иттифоқининг иқтисодий ҳамда ҳарбий жиҳатдан асосий “локомотивлари” ҳисобланади. Франция ядро давлатидир ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланади. Германия 2025-йилда ҳарбий харажатларини 18 фоизга ошириб, 95 миллиард еврога етказди. Мамлакат Европадаги энг йирик ҳарбий харажат қилувчи давлатга айланган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳормуз бўғозини қайта очиш учун иттифоқчилардан ёрдам сўраганди. У бу мақсадда кўп миллатли коалиция тузишни таклиф қилган. Бироқ Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазири 16 март кунги учрашувда бунга қарши чиқди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар