УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи дастлабки учрашувлари ўтказилмоқда. Куннинг илк баҳси Леверкузен шаҳридаги “Бай Арена” стадионида бўлиб ўтди.
Унда маҳаллий “Байер” клуби Англиянинг “Арсенал” жамоасига қарши ўйин ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувда ҳисоб 46-дақиқада Роберт Андрих томонидан киритилди. 89-дақиқада Кай Ҳаверц пенальтини аниқ амалга ошириб, собиқ жамоасига қарши учрашувда мувозанатни тиклади. Мазкур ҳисоб баҳс якунига қадар ўзгармади.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 18 март куни Лондон шаҳридаги “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтади.
УЕФА Чемпионлар Лигаси
1/8 финал, дастлабки учрашув
“Байер” — “Арсенал” 1:1
Гол: 1:0 — Андрих (46), 1:1 — Ҳаверц (89)








