Daryo

Марк Цукерберг “миллиардерлар бункери”дан 170 млн долларлик ҳашаматли уй сотиб олди (фото)

Ушбу уй жойлашган Индиан Крик оролига кириш қатъий назорат қилинади. Ҳудуд ёпиқ қалъани эслатади: орол бўйлаб махсус қўриқлаш тизими ўрнатилган, радарлар ва юзлаб видеокамералар 24 соат давомида ишлайди. Шу сабабли бу дунёдаги энг хавфсиз турар жойлардан ҳисобланади.

2 дақиқа ўқиш19 665 кўришлар0 изоҳ18

Мета корпорацияси асосчиси Марк Цукерберг Маямидаги энг қиммат ва ҳашаматли кўчмас мулк эгасига айланди. Медиамагнат ва унинг рафиқаси Присскилла Чан Флорида штатидаги Индиан Крик оролининг ёпиқ ҳудудидан улкан хонадон харид қилди. Янги кўчмас мулк эр-хотинга 170 миллион долларга тушди.

Аслида, уйнинг бошланғич нархи бундан ҳам баланд бўлган. Унинг собиқ эгаси, таниқли пластик жарроҳ Аарон Коллинс дастлаб уйни 200 миллион долларга очиқ савдога қўйган. Битим жараёнида Цукерберг ва унинг вакиллари нархни пасайтиришга муваффақ бўлган. Аммо барибир якуний сумма Маями учун мутлақ рекорд ҳисобланади.

Фото: Феррис Рафаули
Фото: Феррис Рафаули

Таққослаш учун, шу вақтга қадар шаҳардаги энг қиммат турар жой россиялик миллиардер Владислав Доронинга тегишли эди. У 2025 йилда Стар Айленд оролидаги уй учун 120 миллион доллар тўлаган эди.

Янги уй “миллиардерлар бункери” деб аталадиган ҳудудда жойлашган. Индиан Крик аслида сунъий орол бўлиб, у ерга кириш қатъий назорат қилинади. Ҳудуд ёпиқ қалъани эслатади: орол бўйлаб махсус қўриқлаш тизими ўрнатилган, радарлар ва юзлаб видеокамералар 24 соат давомида ишлайди. Шу сабабли бу дунёнинг энг хавфсиз турар жойларидан ҳисобланади.

Фото: Феррис Рафаули
Фото: Феррис Рафаули

Орол фақат бадавлат ва машҳур инсонлар яшайдиган эксклюзив ҳудуд ҳисобланади. Бу ерда кўчмас мулк сотиб олганлар орасида Жефф Безос, Жаред Кушнер ва Иванка Трамп, шунингдек, машҳур хонанда Ҳулио Иглесиаснинг оиласи ҳам бор. Бундан ташқари, оролда собиқ америкалик футболчи Том Бреди, бир қатор сиёсатчилар ҳам яшайди.

Оролда атиги 40 та ҳашаматли қароргоҳ мавжуд. Қолган ҳудудни эса ёпиқ клуб, катта голф майдони ва фақат орол аҳолиси фойдаланиши мумкин бўлган махсус инфратузилма эгаллайди.

Фото: Феррис Рафаули
Фото: Феррис Рафаули

Таниқли дизайнер Феррис Рафаули ижтимоий тармоқларда Цукерберг саройининг 3D лойиҳалари билан бўлишди. Майдони 2,5 минг квадрат метрни ташкил этувчи ушбу улкан қароргоҳда йирик яхталар учун шахсий причал, палмалар билан ўралган фавворалар, кенг бассейнли дам олиш ҳудуди, жаз лаунж ва салобатли спа зона лойиҳалаштирилган. Бино деворлари оқ мармар каби табиий ва қимматбаҳо материаллар билан безатилиб, умумий кўриниши ҳақиқий саройни ёдга солади.

Фото: Феррис Рафаули
Фото: Феррис Рафаули

Мазкур уй Цукербергга тегишли ягона кўчмас мулк эмас. Миллиардернинг Калифорния, Вашингтон ва Гавайида ҳам бир қатор ҳашаматли уйлари бор. Аммо у вақтининг асосий қисмини Силикон водийсининг юраги ҳисобланган Пало Алтодаги хонадонида ўтказишни ёқтиради.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар